Испаниянинг минтақавий лигасида иштирок этувчи "Хедула" жамоаси футболчиси  "Портуэнсе" клубига қарши учрашувда бош ҳакам ёрдамчисига тажовуз қилгани сабабли 47 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Marca нашрининг ёзишича, Испания Қироллик футбол федерацияси футболчига ҳакамга тажовуз қилганига 40 та ўйинлик дисквалификация белгилаган. Яна 5 та ўйинга четлатиш футболчининг бошқа бир вазиятдаги тажовузкор хатти-ҳаракати, қолган иккита ўйинга дисквалификация эса бош ҳакамга беписандлиги учун берилган.

Бундан ташқари,  "Хедула" ўз ўйинчисининг номақбул ҳаракатлари туфайли бир очкодан маҳрум қилинган.