Ким Чен Намнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур аэропортидаги заҳарланишидан бир неча дақиқа ўтиб олинган фотосурати тарқалди. Малайзиянинг New Straits Times бу кадрни тақдим этган. Тахминларга кўра, сурат олинган пайтда у ҳали тирик бўлган. 

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Ким Чен Иннинг ўгай акасини цианиддан бир неча бор кучлироқ бўлган модда билан заҳарлашган. Суиқасд атиги беш сония ичида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Намнинг ўлдирилиши ҳақидаги хабар 14 февраль куни пайдо бўлди. Кейинчалик Малайзия полицияси ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари қотилликка алоқадорликда гумон қилиб икки аёл ва бир эркакни қўлга олишди.