Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган учрашувлардан бири ниҳоясига етди. Унда Хихоннинг «Спортинг» жамоаси «Атлетико»ни қабул қилди.

«Эль-Молинон» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди — 4:1.

Учрашувнинг 80-дақиқасига қадар тенг кураш кечаётган Янник Феррейра-Карраско томонидан киритилган голга Серхио Альварес жавоб қайтарганди. Бироқ, 80-дақиқадан бошлаб 85-дақиқагача Кевин Гамейро уч марта тўп киритиб, жамоага муҳим ғалабани келтирди.

«Атлетико» ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 45тага етказиб олди ва жамоа 4-ўринда бормоқда. «Спортинг» (16 очко) эса 18-ўринни «Гранада» билан бўлишиб турибди.

Испания ла-лигаси, 23-тур

Спортинг Хихон – Атлетико 1:4 (0:0)
Голлар:
Альварес (49) – Феррейра-Карраско (46), Гамейро (80, 81, 85).
Спортинг Хихон: Куэльяр, Аморебьета, Хорхе Мере, Канелья, Дуглас Перейра, Гомес (Чоп, 84), Микель Весга, Бурги (Родригес, 84), Альварес, Кастельяно, Траоре (Кастро, 76).
Атлетико: Мойя, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Люка Эрнандес, Феррейра Карраско (Парти, 68), Габи, Корреа (Сауль, 62), Коке, Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).
Огоҳлантиришлар: Микель Весга (57), Парти (72).