Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхенда "Норманд тўртлиги"га кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ҳақида қисқача маълумот берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Лавровнинг айтишича, Россия томони учрашув давомида Донбасснинг қамал қилинишига йўл қўйиб бўлмаслик кераклигига эътиборни қаратди.

Лавров "Норманд тўртлиги" Мюнхендаги учрашувда катта натижалар йўқлигини қайд қилганини таъкидлаб ўтди.