Бугун 18 февраль куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби ташкил топганига 15 йил бўлди. 2002 йилнинг айнан шу санаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қошида мазкур клуб ташкил топганди.

Қисқа даврда жамоа кўплаб муваффақиятларга эришди. 2003 йилда жамоа Ўзбекистон биринчи лигасида 2-ўрин, 2011 йилда эса лига ғолиблигини қўлга киритди. Шундан сўнг олий лигада мунтазам қатнашишни бошлаган «темирйўлчилар» бир марта Ўзбекистон чемпиони (2016 йил), икки карра Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014, 2016),бир марта Ўзбекистон суперкубоги (2015), уч карра чемпионатнинг кумуш медали соҳиби (2013, 2014, 2015) ва бир марта бронза медали соҳиби (2012) бўлишга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда жамоа ОЧЛда чорак финалга қадар етиб борди.

Бу даврда жамоада Вадим Абрамов, Хорен Оганесян, Ҳаким Фузайлов, Вячеслов Солохо, Рустам Мирсодиқов каби таниқли мутахассислар фаолият олиб боришди.