Москвада муҳожирларга маош тўламаган корхонага нисбатан иш очилди

Жамият 18 Февраль 2017 8951

Россия пойтахтида МДҲ мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларига иш ҳақи тўланмаганлиги бўйича жиноий иш қўзғатилди. Москва прокуратураси сайтида хабар қилинишича, 250 нафардан ортиқ ишчига иш ҳақи тўланмай келингани аниқланган. 

Маълумотларга кўра, прокуратурага «Горизонт» МЧЖ устидан иш ҳақини тўламаётгани ҳақида 250дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Улар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари бор. Корхона уларни меҳнат шартномаси тузмасдан ёллаб ишлатган. 

Прокурорлик текшируви натижасида аниқланишича, муҳожирлар меҳнат қилгани, аммо уларга иш ҳақи тўланмаганини тасдиқловчи етарли далиллар тўпланган. 

2016 йил августидан 2017 йил февралига қадар қарздорлик 10 млн рублни ташкил этган. 

Хабарларга кўра, «Горизонт» МЧЖга нисбатан аввал ҳам прокурорлик текшируви ўтказилган. Корхона меҳнат шартномаси тузган ишчиларига ҳам иш ҳақи тўламаган. Бу борадаги қарздорлик 8,8 млн рублни ташкил этади, дея аниқлик киритган Москва шаҳар прокуратурасида. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар