Халқаро космик станцияси экипажи хитой карамининг илк ҳосилини йиғиб олди, деб хабар қилди АҚШнинг НАСА агентлиги. Бир неча баргларга эга олтита карамдан иборат ҳосилни борт-инженер Пегги Уитсон йиғиб олган. У фазога етиб келиши билан бошқа вазифалари қатори «деҳқончилик» билан ҳам шуғуллана бошлаган эди. НАСАга кўра, экипаж ўсимликдан татиб кўради, аммо ҳосилнинг катта қисми Ерга юборилади. 

Tokyo Bekana навли карам уруғи 2016 йил апрель ойида ХКСга олиб келинган эди. Дастлаб, олти дона уруғнинг ҳеч бири ўсмаган, бунга намликнинг етарли бўлмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Лойиҳа раҳбарининг айтишича, Уитсон келгач вазият ўзгарган. 

Гравитация шароитида сабзавотлар етиштириш лойиҳаси келгусида экипаж аъзоларининг таомлари қаторини кенгайтириш ҳамда узоқ давом этадиган муқобил парвозларга тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда. НАСАнинг қайд этишича, бу турли сабзавотлардан йиғилган бешинчи ҳосилдир.