Токиода 2020 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада учун медаллар эски мобиль қурилмалардан олинадиган олтин, кумуш ва бронза элементларидан тайёрланади.

Шу мақсадда Японияда эски гаджетни олиб келиб, медалларни тайёрлаш учун қайта ишлашга топшириш мумкин бўлган махсус қутилар ўрнатилди. Акциянинг биринчи куни юздан кўпроқ одам ўзларининг керакмас қурилмаларини топширишган.

Бу лойиҳадан мақсад Олимпиада ўйинларини ўтказишга харажатларни қисқартириш ҳисобланади. Ҳозирда бу ўйинларни ташкил қилиш учун 25 млрд доллардан кўпроқ пул сарфлаб бўлинди. Япония ҳукумати Олимпиадада ўйналадиган барча медаллар тўпламини тайёрлаш учун 8 тоннага яқин металл тўплашни мўлжалламоқда.