Украина президенти Пётр Порошенко Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманидаги мунозара вақтида гўёки Россия президенти Владимир Путиннинг Киевга нисбатан "адовати" борлигини айтди. Бу ҳақда "112 Украина" нашри хабар бермоқда

"Путин Украинани жуда ёмон кўради. У Украина давлати ва халқининг ўзига хослигини тан олмайди. У оммавий тарзда Украина Россиянинг бир қисми эканлигини айтди. У Украина учун Европа сиёсий харитасида жой кўрмаяпти ва Украинани Россия рангларига бўямоқчи", деб айтган Порошенко.

Унинг айтишича, Москванинг "иштаҳаси" фақат Украина билан чегараланиб қолмаган.