Самарали меҳнат қилган олимлар моддий рағбатлантирилади

Жамият 18 Февраль 2017 8993

2017 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг илмий тадқиқотлар якуни бўйича салмоқли натижаларга эришган олимларни тақдирлаш бўйича таклифлар ҳам тасдиқланди. 

Эндиликда етакчи олимларни тақдирлаш ва эътироф этиш учун Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Маълум бўлишича, Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги чегирма ҳисобидан шакллантирилади. 

Шунингдек, юртимиздаги ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли стажировкалари ҳам молиялаштирилади. 

Мазкур қарорлар юртимизда фаолият олиб бораётган олимларнинг самарали меҳнатларини муносиб баҳолашда ва уларни моддий томонлама рағбатлантиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар