Тожикистондаги мактабларда рус ва инглиз тилини ўқитишга эътибор кучайтирилади

Жаҳон 18 Февраль 2017 3303

Тожикистон таълим вазирлиги мамлакатдаги ўрта таълим мактабларида рус ва инглиз тилларини ўқитиш учун ажратиладиган соатларни кўпайтириш масаласи устида ишламоқда. Бу ҳақда Тожикистон педагогика фанлари академияси вице-президенти Ирина Каримова маълум қилди. 

"Ҳозирда таълим ва фан вазирлиги ишчи комиссияси рус тилини мактабларда ўқитишни неча соатга ошириш мумкинлиги борасида ишламоқда", деб айтди мутахассис. Унинг айтишича, вазирлик мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг рус тилини ўқитиш соатларини ошириш борасидаги кўрсатмасига кўра иш тутмоқда.

"Бу комиссия қайси захиралар ёки дарслар ҳисобига рус тили соатларини ошириш мумкинлигини ҳал қилади, ҳозир рус тили ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади", деб айтди Каримова. Рус тили Тожикистон конституциясида миллатлараро мулоқот тили сифатида бириктирилган ҳамда 2-синфдан бошлаб мактабларда мажбурий ўқитиладиган фан ҳисобланади.  

Мутахассиснинг айтишича, ҳозирда мактабларда рус тилига ўқитишдаги асосий муаммо юқори малакали педагогик кадрлар ва рус тилида дарс олиб борувчи ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курсларининг йўқлиги ҳисобланади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар