АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги  қароргоҳи яқинида сўровларга жавоб бермаган самолёт учиб ўтгандан кейин иккита F-15 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.    

Таъкидланишича, қирувчи самолётлар товуш тезлигидан юқорироқ тезликда Хомстед шаҳридаги базадан самолётни ушлаш учун учган.

Шимолий Америка ҳарбий-коинот мудофааси (NORAD) қўмондонлигида иккита қирувчи самолёт номаълум самолёт учувчилари билан боғлана олганлари маълум қилинган.

Воқеа 17 февралда маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкент вақти билан 18 февраль соат 05:00 да)  юз берган