Трамп машинасига тажовуз қилинди

Жаҳон 18 Февраль 2017 29995

АҚШ президенти Дональд Трамп машинасига номаълум кимса томонидан тош улоқтирилди. Воқеа Флоридада юз берган, Трамп бу ерга дам олиш кунларига келган. Бу ҳақда АҚШ махфий хизмати вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Таъкидланишича, президент кортежи Палм-Бич аэропортидан Трампнинг Мар-а-Лаго масканига кетаётган бўлган. Номаълум кимса Трамп кетаётган автомобилга тош ёки шунга ўхшаш буюм улоқтирган, бироқ "нишонга ура олмай", бошқа машинага теккан.

Махфий хизмат воқеани тергов қилишни бошлади.

"Махфий хизмат куннинг иккинчи қисмида кортежга қандайдир буюм улоқтирилганлигини тасдиқлайди. Биз воқеани тергов қилмоқдамиз ва ҳозирча бошқа маълумот тақдим қила олмаймиз", деб айтган хизмат вакили.

Кўпроқ янгиликлар