Трамп Мирзиёевга мактуб йўллади: келгусидаги муносабатлар қандай бўлади?

Ўзбекистон 18 Февраль 2017 79413

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда шундай дейилади: “Мамлакатларимиз 19 февраль куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлайди. Биз икки томонлама муносабатларда эришилган кўплаб натижаларимиз билан фахрланишимиз мумкин.

Келгуси йилларда ҳам минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги умумий мақсадларимизни амалга оширишда Сиз билан ҳамкорликда ишлаймиз, деган умиддаман. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси ва унинг қўшни давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Сизнинг Марказий Осиёни янада тараққий эттириш ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга йўллаган табрик мактубида шундай дейилади: «Ўтган даврда ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатларида мустаҳкам пойдевор яратилди. Кўп қиррали ҳамкорлигимиз жадал ва кенг кўламли характер касб этди».

Ш.Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фундаментал принцип ва концептуал асослари ўзгармасдан қолишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари билан анъанавий муносабатларни сақлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг қатъий тарафдоридир.

Мактубда Америка бизнесининг Ўзбекистонда узоқ муддатли фаолият юритиши ҳамда АҚШнинг етакчи корпорация ва компаниялари билан инвестициявий-технологик ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзаро англашув, ҳурмат ва икки томонлама манфаатдорлик тамойилларига асосланган стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва АҚШ халқлари манфаатларига хизмат қилишини қайд этган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар