Unilever компанияси Kraft Heinz билан бирлашишдан бош тортди

Иқтисодиёт 18 Февраль 2017 3755

АҚШнинг озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Kraft Heinz компанияси Unilever британ-голланд компаниясига компанияларни бирлаштириш бўйича битимни таклиф қилганини тасдиқлади. Heinz’нинг маълум қилишича, озиқ-овқат ва шахсий гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Unilever бу таклифни рад этган, бироқ АҚШ компанияси битим шартлари бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда.

Kraft Heinz компанияси Unilever’га бир акцияси учун 50 доллар таклиф қилган. Шу тариқа Unilever 143 млрд долларга баҳоланган.

"Unilever компания акциядорлари учун бу бирлашишдан молиявий ёки стратегик устунликларни кўрмагани учун таклифни рад этди. Компания бу битимни келгусида муҳокама қилишга асос кўрмаяпти", деб айтилган Unilever’да. Компанияда айтилишича, "харидор" компанияни "анчагина паст баҳолаган".

Бу икки компаниянинг бирлашиши тарихдаги энг йирикларидан бири бўлиши мумкин эди. Kraft Heinz капиталлашуви 102 млрд долларни, Unilever’ники 120 млрд долларни ташкил қилади. Kraft Heinz 200 та давлатда фаолият олиб боради. Ҳозирда бу компанияга 200 га яқин бренд, жумладан Jacobs, Maxwell House ва Carte Noire қаҳвалари, Alpen Gold, Cadbury, Milka ва Toblerone шоколадлари, Heinz’нинг кетчуп ва болалар озиқалари киради. Unilever эса 100 тадан кўпроқ давлатда ишлайди ҳамда Knorr, Hellmann's, Lipton, Dove, Cif ва Domestos каби брендларга эга.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар