Афғонистонда «Ал-Қоида»нинг ўрта осиёликларни ташкилотга ёллашга масъул етакчиси ўлдирилди

Жаҳон 19 Февраль 2017 9763

Афғонистоннинг марказий қисмида махсус хизмат вакиллари «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг юқори мартабали раҳбарларидан бирини йўқ қилган. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик хизмат бошқармасидаги манбасига асосланган ҳолда Khaama Press хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Сайфулла Ахтар исм-шарифли ушбу шахсни йўқ қилиш мақсадидаги амалиёт 9 январь куни, Ғазна вилоятида ўтказилганди.

Маълум қилинишича, у Афғонистонга турли ҳудудлардан, жумладан Ўрта Осиёдан одам ёллашни назорат қиларди. Унинг раҳбарлигида ташкилотга 30 мингга яқин жангари жалб этилган.

Кўпроқ янгиликлар