АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги иммиграция хизмати учун янги раҳбариятни тайинлади. Уларнинг мақсади - жараённинг бошланғич босқичида бошпана беришни рад этиш орақли депортациялар сонини ошириш. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди. 

Янги директивалар 17 февралдан қоралама вариантда сақланмоқда, улар ҳали маҳаллий бўлимларга йўлланмаган. Уларга кўра, бошпана билан таъминлаш хизмати ходимлари аризачининг уйига қайтган тақдирда кузатув остига тушишига доир "асосли таҳдидлар" бор ёки йўқлигига ҳақида барча зарур маълумотлар тақдим этилишига эришишлари лозим. 

Директиванинг қоралама варианти билан таниш манбанинг хабар беришича, янги кўрсатмаларнинг мақсади бирламчи текширувда "мавқени кўтариш"дан иборат. Таъкидланишича, маъмурият ходимларга кенг ихтиёрий ваколатларни тақдим этишни режалаштирмоқда, шу тариқа уларга имиграцион судда қайси аризаларнинг тасдиқланиши мумкинлигини аниқлашга имкон берилади. 

АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги бу маълумотга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.