Аргентинанинг Пунта Томбо яримороли соҳилларига миллионлаб магеллан пингвинлари сузиб келди, уларни бу ерга балиқ увулдириқларидан энди чиққан майда балиқлар жалб қилди. Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бундай кўп сондаги пингвинлар охирги бир неча йил ичида магеллан пингвинлари колонияси учун рекорд кўрсаткичдир. Соҳил яқинидаги майда оролчалар сардина ва анчоус балиқ турлари увулдириқ сочиб, кўпайиши учун жуда мос келади ва айнан шу ҳолат бундай кўп сондаги пингвинларни жалб қилган.   

Одатда пингвинлар Аргентина ва Чилининг бу соҳилларига сентябрь-октябрь ойлари келиб, бу ерда ўз наслини вояга етказмагунча қолади. Мартдан сентябргача улар шимолга, Бразилиянинг жанубигача миграция қиладилар.    

Магеллан пингвинининг бўйи 50 см га яқинни ташкил қилади.