Биатлон, ЖЧ-2017. Россия мадҳиясини адаштириб юборган ташкилотчиларга рус шарҳловчиси кутилмаган жавоб қайтарди

Спорт 19 Февраль 2017 18553

Австриянинг Ҳохфильцен шаҳарчасида давом этаётган биатлон бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги эстафета мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросимида кутилмаган томоша юзага келди.

Гап шундаки, пойгада ғалаба қозонган Россия терма жамоаси шоҳсупага чиқиб медалларни қўлга киритгач, ғолиб мамлакат шарафига мадҳия янграши керак эди. Бироқ австриялик ташкилотчилар Россия мадҳиясини адаштириб юборишди. Шунда шоҳсупа яқинига чиқиб келган Матч ТВ шарҳловчиси Дмитрий Губерниев микрофонни қўлга олган ҳолда спортчиларни мадҳияни жонли айтишга чорлади. Ғолиблар (Алексей Волков, Максим Цветков, Антон Бабиков, Антон Шипулин) мадҳияни жўр бўлиб ижро этишди. Губерниев эса уларга ўзига хос дирижёрлик вазифасини ўтаб берди. 

Эслатиб ўтамиз, эстафетада, Россия терма жамоаси маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса,Франция иккинчи, Австрия терма жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Эртага жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги масс-старт баҳслари бўлиб ўтади. Унда энг яхши 30 нафардан аёл ва эркак биатлончилар олтин медал учун кураш олиб боришади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар