БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси  Стаффан де Мистура Суриядаги инқироз Афғонистон ва Ироқдаги урушлардан фарқ қилишини айтиб ўтди. У бу фарқни АҚШнинг Сурияни барқарорлаштириш бўйича стратегияси нимадан иборат экани ҳақида тушунчага эга эмаслигини билан изоҳлаган.

У америкаликларнинг Суриядаги ҳаракатлари тинчликка олиб келмаётганини таъкидлаган.

«Менга ҳозир етишмаётган бир нарса бор, — бу америкаликлар стратегиясини қанақалигини билиб, бошқа давлатлар стратегияси билан солиштириш орқали балансни аниқлаш», — деган де Мистура Мюнхен конференциясидаги чиқишида.

У шунингдек, Ироқ ва Афғонистондаги урушлар ҳам «етарлича оғир оқибатларга эга экани»ни қайд этган.

«Бу ҳудудларда ҳам вазият оғир, аммо Суриядаги каби эмас», — дейди де Мистура.