Дубайда Трамп номли гольф-клубнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Жаҳон 19 Февраль 2017 5513

БААдаги элита кўчмас мулкини қуриш билан шуғулланувчи етакчи Damac Properties компанияси ўзининг Дубайдаги Damac Hills лойиҳасида Trump International Golf Club Dubai'ни расман очиқ деб эълон қилди. TradeArabia шу ҳақида хабар берди

Гольф-клубнинг очилиш маросимида нуфузли меҳмонлар, шу жумладан АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг ўғиллари - Trump Organization ижрочи вице-президенти Эрик Трамп ва кенжа Дональд Трамп иштирок этишди. 

Trump International Golf Club Dubai иншооти Sheikh Zayed Road'дан 10 дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, 42 миллион квадрат фут майдондаги лойиҳанинг қоқ марказини эгаллаган. 

Манбада таъкидланишича, гольфнинг янги майдони кутилганидан-да аъло чиққан. У гольф майдонларини яратиш бўйича  дунёга машҳур Гил Ханз томонидан лойиҳалаштирилган. 2016 йилги Олимпия ўйинлари объектлари лойиҳаси ҳам шу инсон томонидан яратилган. 

Damac Properties раиси Ҳусайн Сажвоний очилиш маросимида сўзга чиқар экан, шундай деди: "Бу халқаро гольф майдони ҳозиргина дунёнинг энг нуфузли гольф майдонларига қаторига қўшилди".

"Бу Дубайдаги кўп сонли диққатга сазовор жойлар сафини тўлдириб турувчи яна бир ажойиб маскандир", - қўшимча қилди у. 

Трамп эса, ўз ўрнида шундай деди: "Биз Дубайдаги бундай муҳим ҳодисанинг бир қисми эканимиздан жуда хурсандмиз. Дубайдаги Trump International Golf Club- бизнинг бутун дунёдаги 18 нуфузли гольф майдонидан иборат коллекциямизни тўлдириб туради".

У Damac Properties билан ҳамкорлигидан фахрланишини қўшимча қилган. 

Trump International Golf Club очилиши муносабати билан катта мушакбозлик бўлиб ўтди. 

Damac Hills 4 мингдан ортиқ ҳашаматли вилла ва 7,5 минг турар жой, гольф майдони, шунингдек меҳмонхона, ажойиб дўконлар, спа - ва велнес-марказлар, кўнгилочар масканлар, ресторан ва кафелардан июборат. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар