Эквадорда янги президент сайланмоқда

Жаҳон 19 Февраль 2017 3120
Фото: AP

Эквадор фуқаролари 19 февралда мамлакатда ўтадиган сайловларнинг 1-босқичида кейинги 4 йилга президент сайлашади. Шунингдек, мамлакат парламентига ҳам янги депутатлар сайланди.       

Бу охирги 10 йил ичида мамлакатнинг амалдаги президенти Рафаэль Корреа иштирок этмаётган илк сайловлар бўлади. Бироқ у сайловолди кампаниясида фаол иштирок этиб, "ПАИС альянси" блокидан номзод, собиқ вице-президент Ленин Моренони қўллаб-қувватлади.  

Мамлакат президенти лавозимига 1998 йилдан бери ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган Моренодан ташқари яна 7 номзод кураш олиб боради. Бироқ кузатувчиларнинг фикрича, улардан икки нафари президент бўлишга ҳақиқатда реал имкониятларга эга. Булар собиқ банкир Гильермо Лассо ва социал-христиан партияси вакили Синтия Витери.

Сайловларда 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган номзод автоматик равишда президент бўлади. Агар номзод 1-босқичда 40 фоиздан кўпроқ овоз билан ўз ортидан келаётган энг яқин рақибидан 10 фоиз кўпроқ овоз тўпласа ҳам президент бўла олади. Қолган бошқа вазиятларда 2-босқич ўтказилади.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 12,8 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Эквадорда сайловлар 18 ёшдан 65  ёшгача бўлган барча учун мажбурийдир. Сайловларда иштирок этмаганлик учун жарима кўзда тутилган ва унинг миқдори 37,5 долларни ташкил қилади. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар