Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф унинг мамлакати ядровий қурол ишлаб чиқармоқчи эмаслигини маълум қилди. Унинг Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқи шундан далолат беради. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

"Эрон унинг ядровий дастури тинчликпарварликка асосланганини доим таъкидлаб келган. Биз ядровий қурол яратмоқчи эмасмиз. Бунга абадий вақт талаб қилиниши мумкин", - деди Зариф. 

"Барча бир йилда ядровий қуролни яратиш учун бизнинг қудратимиз етарли эканлигини айтади, бироқ мен аниқ ва равшан қилиб маълум қиламанки, ядровий қурол ҳеч қачон бизнинг хавфсизлигимиз учун хизмат қилмайди, у бирорта мамлакатга ёрдам бермайди. Ҳозир ядровий қурол эгалари клубига қўшилиш эмас, қуролнинг бу туридан халос қилиш вақти", - дея қўшимча қилди у.