Европа Иттифоқи ва Афғонистон шериклик, ҳамкорлик ва ривожланиш ҳақида келишув имзолади, деб айтилди ЕИ берган баёнотда.

"Бугун биз имзолаган келишув биз афғон ҳукумати билан иштирок этаётган соҳаларни, жумладан инсон салоҳияти, коррупцияга қарши кураш, давлат ва қонунлар тузилиши, миграция бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга имкон беради", дейилди ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини баёнотида.

Ўз навбатида, келишув имзоланишида иштирок этган Афғонистон молия вазири Еклил Ҳакимий ушбу келишув Афғонистон ва ЕИ ўртасидаги шериклик учун янги асос бўлишини айтди. 

Келишув сиёсат, инсон, жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқлари масалалари бўйича ЕИ-Афғонистон доимий сиёсий мулоқотини назарда тутади.