Губерниев Фуркаддан уни эфирда ҳақоратлагани учун узр сўради

Спорт 19 Февраль 2017 8492

Россиялик таниқли шарҳловчи Дмитрий Губерниев ва франциялик биатлончи Мартен Фуркад Австриянинг Хохфильцен шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионати вақтида ўзаро учрашишди. Улар бундан аввалроқ юзага келган зиддиятли вазиятни муҳокама қилишган. Бу ҳақда шарҳловчи ўзининг инстаграмида хабар қолдирган.

«Биз Фуркад билан ярашиб олдик. Биз бир-биримизнинг сўзимизни тингладик ва бир-биримизни тушундик! Мен унга ўз сўзларимдан афсусдалигимни билдирдим. Мартен россияликлар жамоасига эътирози йўқлигини айтди. У ҳам, мен ҳам ўшанда ҳиссиёт билан ҳаракат қилгандик. Мен ярашиб олганимиздан хурсандман, Мартен ҳам хурсанд! Яшасин тинчлик!» — дея шарҳлаган вазиятни Губерниев.

У 9 февраль куни аралаш эстафета совриндорларини тақдирлаш маросими трансляцияси вақтида «Матч! Арена»даги тўғридан-тўғри эфири вақтида ўзини тутиб тура олмаганди.

«Мартен, сен шунчаки тўнғизсан. Бу ҳақда истасангиз бутун дунёга жар солишим мумкин», – деганди у.

Унинг бу сўзларига Фуркад эстафета вақтида россияликлар вакили Александр Логиновни чалиб юборгани сабаб бўлганди. Ўшанда тақдирлаш маросими вақтида Шипулин ва Логинов шоҳсупада Мартен Фуркаднинг қўлини сиқишни истамаган, шундан кейин франциялик спортчи шоҳсупадан кетиб қолганди.

Видео: Дмитрий Губерниев жонли эфирда француз биатлончисини тўнғиз деб атади

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар