Исроил томони Яқин Шарқ учун энг жиддий таҳдидларни санади

Жаҳон 19 Февраль 2017 7750

Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерманнинг ҳисоблашича, Эрон ва унинг ядровий амбициялари Яқин Шарққа таҳдид солиб турибди. Бу ҳақда у Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик масалаларига бағишланган конференция чоғида маълум қилди.

"Яқин Шарқда биз уч муаммога дуч келамиз: Эрон, Эрон ва яна Эрон", деган у.

"Биринчиси, Эроннинг ядровий амбициялари, баллистик ракеталарни такомиллаштириш дастури, шунингдек, Яқин Шарққа (Яман, Ливан ёки Сурия) қурол-яроғ олиб кирилиши", деган вазир.

У иккинчи таҳдид сифатида Теҳронни Яқин Шарқдаги давлатларда беқарорлик юзага келтиришда айблаган. "Булар Баҳрайн, Яман, Ливан, Сурия. Лекин бугунги кунда Эроннинг биринчи нишони - Саудия Арабистони", дея қўшимча қилган у.

Исроиллик вазирнинг сўзларига кўра, "учинчи муаммо - бу Эроннинг ўзини тутиши". Унинг фикрича, Эрон Яқин Шарқда радикал гуруҳлар билан иттифоқ тузган. "Ливанда "Ҳезболлоҳ" (шиалар - таҳр.) бор, Ғазо секторида "Жиҳодчилар" ва ҲАМАС, Яманда ҳусийчилар, Ироқда шиа бўлинмалари", деган Либерман.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Эроннинг ядровий дастури тинчликпарварликка асосланганини таъкидлади.

"Барча бир йилда ядровий қуролни яратиш учун бизнинг қудратимиз етарли эканлигини айтади, бироқ мен аниқ ва равшан қилиб маълум қиламанки, ядровий қурол ҳеч қачон бизнинг хавфсизлигимиз учун хизмат қилмайди, у бирорта мамлакатга ёрдам бермайди. Ҳозир ядровий қурол эгалари клубига қўшилиш эмас, қуролнинг бу туридан халос қилиш вақти", - дея қўшимча қилди у.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар