Италиянинг собиқ бош вазири Маттео Ренци Италиянинг етакчи Демократик партияси котиби лавозимидан истеъфога чиқди. У бу қарори ҳақида партиянинг миллий ассамблеясида маълум қилди. Бу йиғилиш Римда 19 февралда ўтди.   

Ренци партия ичидаги мухолифат босими остида ўз лавозимидан кетди. 

Партия низомига кўра, партия котиби истеъфога кетадиган бўлса, ассамблея янги етакчисини 19 февралдаёқ сайлаши мумкин, акс ҳолда партиянинг навбатдан ташқари умуммиллий қурултойи чақиртирилади.