Ким Чен Намнинг жасадини олиб кетиш мажбурияти шахсан унинг яқинлари зиммасига юкланди

Жаҳон 19 Февраль 2017 8543
Фото: AP

Шимолий Корея президентининг Малайзияда ҳалок бўлган акаси Ким Чен Намнинг оила аъзолари унинг танасини олиб кетиш учун шахсан ташриф буюришлари керак бўлади. Мазкур талабни бажариш учун марҳумнинг қариндошларида икки ҳафта вақт бор. Бу ҳақида Рёнхап агентлиги Малайзия полицияси вакиллари берган маълумотга асосланиб, хабар берди. 

Бундан аввал тергов Ким Чен Намга суиқасд қилган гумондорларни аниқлагани ҳамда уларнинг КХДР фуқаролари экани маълум қилинган эди. Гумондорларнинг барчаси дипломатик эмас, оддий паспорт соҳиблари бўлган. Полиция маълумотига кўра, улар Малайзияга турли вақтларда парвоз қилган бўлса-да, мамлакатни бир кунда, яъни Ким Чен Намнинг ўлими куни тарк этишган. Тергов уларнинг қайси йўналишда учиб кетганини ошкор қилишни истамади. Малайзия полицияси уларни қўлга олиш учун Интерпол билан ҳамкорлик қилмоқда. 

КХДР раҳбарининг акаси айнан нима сабабдан ҳаётдан кўз юмгани  экспиртиза натижаларидан кейин маълум бўлади. Тахминларга кўра, Ким Чен Нам заҳарланган. Тергов жасаднинг ҳануз "расман тан олинмагани"ни таъкидлаб, унинг яқинларини жараёнга ҳамкорлик қилишга чақирган. 

Ким Чен Нам 13 февраль куни оиласи ёнига, Макаога йўл олган вақтида ҳаётдан кўз юмган. Терговчилар суиқасднинг воқеа жойидан яширинишга улгурган икки аёл томонидан уюштирилганини тахмин қилишмоқда. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Фарғонада, қўшимча контракт нархлари, кетишга ҳозирланаётган Атамбоев ва куннинг бошқа хабарлари
20:44 / 22.06.2017 6052 Жаҳон
Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!
09:34 / 22.06.2017 24700 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 17755 Жамият
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
03:48 951 Спорт
Самарқанд аэропортида беҳаё видеолар олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди
03:38 2349 Жамият
Космик цивилизация: Илон Маск Марсни забт этишга доир режалари ҳақида
01:58 1342 Спорт
Конфедерациялар кубоги. Германия Чилини енга олмади
01:16 3075 Спорт
Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?
01:01 3963 Жамият
Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
00:55 5333 Жамият
Бразилиядаги автофалокатда 21 киши ҳалок бўлди
00:38 1704 Жамият
Кўпроқ янгиликлар