Қирғизистонда қор кўчиши натижасида икки бола ҳалок бўлди

Жамият 19 Февраль 2017 5711

Қирғизистоннинг жанубий Ўш вилоятида жойлашган Чон-Олой туманида қор кўчиши натижасида икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақида мамлакат ФВВ хабар берди. 

Манбага кўра, Жаш-Тилек қишлоғида кўчган қор бир неча (бир қаватли) уйларни босиб қолган. Маълум бўлишича, 7 нафар киши қор остида қолган. 

"Умумий ҳисобда қор кўчкиси остида 7 киши қолиб кетган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли қисқа вақт ичида қор остидан уларнинг 5 нафарини олиб чиқишди. Афсуски, қор остида қолган икки болани қутқаришнинг иложи бўлмади", - дея маълум қилишди вазирликда. 

Жабрланганларнинг аҳволи тиббиёт ходимлари томонидан қониқарли дея баҳоланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар