Лавров «ДХР» ва «ЛХР» ҳужжатлари Россияда қачонгача тан олинишини айтди

Жаҳон 19 Февраль 2017 9741
Фото: © РИА Новости

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилдики, «ДХР» ва «ЛХР» фуқаролари ҳужжатлари Минск келишувлари бажарилмагунига қадар Россияда тан олиниши давом этади.

18 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Россия «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ва «Луганск халқ республиксаси» («ЛХР») маъмурияти томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳақиқий деб тан олиш ҳақидаги фармонини имзолади.

Паспортлардан ташқари, «ДХР» ва «ЛХР»нинг таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатлари, туғилганлик ва ўлим, никоҳ қайд этилгани ва никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳномалари, шунингдек, давлат автомобиль рақамлари ҳам Россия томонидан ҳақиқий деб тан олинган.

Энди «ДХР» ва «ЛХР»да берилган ҳужжатлар асосида Россия ҳудудига қонуний кириш мумкин.

Фармонга кўра, «ДХР» ва «ЛХР» паспортлари вақтинча — Донбассдаги низо ҳал этилгунига қадар тан олиниб туриши айтилганди.

Лавровнинг қайд этишича, бу масала Мюнхенда ўтган «норманд тўртлиги» учрашувида кўтарилмаганди.

«Бундай гуманитар чора Минск келишуви бандлари бажарилмагунига қадар амалда бўлади,… президент фармони Донбасс фуқаросини билдирувчи ҳужжатга эга шахслар Россияга қонуний ўтиши, темир йўл ва авиация транспорти орқали Россия Федерацияси бўйлаб ҳаракатланишига рухсат беради», — деган Лавров журналистларга.

Украина президенти Петро Порошенко Россия айирмачиларга тегишли ҳужжатларни тан олишини халқаро ҳуқуқбузарлик деб атаган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар