Испания чемпионатининг 23-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Эспаньол"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42та учрашувда гол киритиб, ўз рекордини ўрнатди. 

"Реал Мадрид" сўнгги бор 2016 йил 26 апрель куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйинда майдонни голсиз тарк этган. (0:0) Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 42 учрашувда 113та гол киритишга муваффақ бўлган. 

Испания рекорди эса "Барселона"га тегишли бўлиб, клуб 1942-43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44та учрашувда гол киритган эди.