Россия Франция президентлиги учун сайловларга аралашишда айбланди

Жаҳон 19 Февраль 2017 17594
Фото: «Коммерсантъ»

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эронинг айтишича, Россия томонидан мамлакат президентлигига сайловларда номзод бўлмиш Эммануэл Макроннинг электрон почтаси ва сайтига киберҳужумлар уюштирилишига қарши чоралар кўриш керак.

"Кўриниб турибдики, Россия Франциядаги президентлик кампаниясида Марин Ле Пен ёки Франсуа Фийон устун келишини истамоқда", - деган вазир Journal du Dimanche газетаси учун берган интервьюсида.

У киберҳужумлар европапарастлар номзоди бўлмиш Эммануэль Макронга қаратилганини қайд этиб ўтган.

"Бундай шаклда Франциядаги демократик ҳаётга аралашишга уринишга тоқат қилиб бўлмайди", деган у.

Унинг сўзларига кўра, "Россия бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш қоидаларга зид эканини англаши" керак.

"Франция ўз танлови ўзгаларнинг диктовкаси остида ўтишига йўл қўймайди", деган вазир.

Февраль ойи бошида Макроннинг штабидагилар Россияга алоқадор хакерлар томонидан ҳужум бўлгани ҳақида хабар қилганди. Москвадагилар бу ҳужумга Кремлнинг алоқадорлигини инкор қилиб чиққан.

Фото: «РИА Новости», Эммануэль Макрон

Маълумот учун, Франция президентлиги учун сайловнинг биринчи тури 23 апрель куни бўлиб ўтади. Агар унда номзодларнинг ҳеч бири кўпчиликнинг овозини қўлга кирита олмаса, 7 май куни энг кўп овоз олган икки номзод иштирокида иккинчи тур сайловлари ўтказилади.

Ижтимоий сўровга кўра, «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пеннинг Франция президентлиги учун сайловда ғолиб чиқиш имконияти ошган.

Сўров натижалари сайловнинг биринчи турида Марин Ле Пен 26 фоиз олиб биринчи, Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон 22 фоиз билан иккинчи, собиқ бош вазир Франсуа Фийон эса 21 фоиз билан учинчи бўлишини кўрсатган.

Сайловнинг иккинчи турида эса Эммануэль Макрон ғолиб чиқиши айтилган. Сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг 63 фоизи Макронга овоз беради, 37 фоизи эса Марин Ле Пен номзодини танлайди.

Фото: AFP

Сайловолди пойгаси аввалги етакчи, собиқ бош вазир Франсуа Фийоннинг машҳурлиги рафиқаси Пенелопа билан боғлиқ можародан сўнг пасайиб кетди. Пенелопа Фийон турмуш ўртоғи депутат бўлиб турганида унинг ёрдамчиси сифатида 8 йил ичида 800 минг евродан ортиқ маош олган. Франция полицияси бу иш бўйича суриштирув доирасида Сенат биносида тинтув ўтказди.

Номзодлар қаторида Социалистлар партияси номзоди, собиқ таълим вазири Бенуа Амон ҳам бор.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар