Россиялик миллиардерга тегишли дунёдаги энг катта яхта қўлга олинди

Жаҳон 19 Февраль 2017 45476

Россиялик миллиардер Андрей Мельниченконинг шахсий яхтаси Sailing Yacht A ("Елканли яхта А") немис кемасозлик верфининг 15 млн евродан кўпроқ маблағ бўйича эътирози сабабли қўлга олинди. Бу ҳақда Yacht Harbour портали маълум қилди

Яхта бир неча кун аввал Гибралтарга безак ишлари учун келган, кейин эса Испанияга юриш синовларидан ўтгани келиши керак эди. 5 февралда яхта Германиянинг Киль шаҳрини тарк этганди. 

Яхтани қурган Nobiskrug верфи адвокатлари шартнома бузилиши бўйича судга даъво аризаси топширишган. Унда айтилишича, яхтани буюртма қилган Valla Yachts Limited 27 январгача кема учун 9,8 млн долларлик охирги траншни ўтказиб бермаган. Бундан ташқари, верфда пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича 2,6 ва 2,9 млн евролик эътирозлар вужудга келган. Натижада даъво аризасида кўрсатилган қиймат 15,3 млн еврога етган. 

Дунёда энг катта елканли яхта ҳисобланувчи бу яхта Мельниченконинг пулларига қурилган ва 2015 йил кузида Киль шаҳри яқинида сувга туширилган. Унинг узунлиги 143 метрни, сув сиғимдорлиги 14 минг тоннадан кўпроқни, елканларининг умумий майдони эса футбол майдонидан каттароқни ташкил қилади. Яхтада 8 та палуба бўлиб, унинг экипажи 54 кишига мўлжалланган. 

Яхтанинг нархи турли баҳолашларга кўра, 400 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар