Актёр ва UFC собиқ жангчиси Олег Тактаров Ҳолливуднинг «Украинада жанг қилаётган рус» ролини ўйнаш бўйича таклифини рад қилди.

«Эркак, рус, 45—50 ёш. Роман — рус айирмачилари етакчиси, Украинада жанг қилган бешафқат ва ҳийлакор кимса», — дея персонаж ҳақидаги маълумот келтирган Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Тактаров.

Сюжетга кўра, Роман ва унинг гуруҳи  АҚШнинг Украинада уриб туширилган  самолётидан чиққан америкалик аскарларни таъқиб этади.

«Ҳозир мен пулдан қийналиб турибман, лекин Ҳолливуднинг бундай «жозибали таклифи»ни рад этдим», — дея ёзган Тактаров.

Актёр бундай ролни ўйнаганда кўра, оч қолишни афзал кўришини қўшимча қилган.