Саудия Арабистони: Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин?

Жаҳон 19 Февраль 2017 36595

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубейр маълум қилдики, Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартириши керак.

«Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин? Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартирмас экан, бундай давлат билан ишлашимиз жуда қийин бўлади», — дея вазирнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Мюнхен конференциясидаги чиқиши вақтида у Эрон — Яқин Шарқ ҳудудида ИШИДнинг ҳам, «Ал-Қоида»нинг ҳам ҳужумига учрамай келаётган давлат эканига эътибор қаратган.

Вазир расмий Теҳронни Сурия президенти Башар Асадни ва Ямандаги ҳусийчиларни қўллаб-қувватлашда айблаган. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Эроннинг ҳаракатларини тўхтатиш чораларини кўрмоғи лозим.

Бундан олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Эроннинг ядровий дастури тинчликпарварликка асосланганини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар