Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.

Мактубда давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган.

17 февраль куни Қозоғистон жанубида, Жамбул вилоятининг Кўксой дарасида 91678-ҳарбий қисм хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги бўйича режали ҳарбий машғулотлар ўтказилаётган ҳудудда қор кўчкиси юз берди ва 7 ҳарбий ҳалок бўлди, 16 киши қутқарилди.