Тошкент ҳокими: Шифохона раҳбарларининг раҳбарлик муддати 10 йилдан ошмайди

Ўзбекистон 19 Февраль 2017 30528

17 февраль куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган брифинг вақтида бундан кейин Тошкентдаги тиббиёт марказлари бош шифокорлари, шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар диагностика маркази ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти пойтахт ҳокими томонидан тайинланиши маълум қилинди.

Брифингда ҳоким ўринбосари, Тошкент хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимованинг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни шу ҳақда қарорни қабул қилди. Аввал тайинлаш ҳуқуқи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли эди.

Пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 17 февралдаги қарорида бир жойда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб борган раҳбарларни ротация қилиш механизмини тадбиқ этиш кўзда тутилган. Ҳужжат билан тиббиёт муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тошкент ҳокимининг "Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида бир жойда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб борган раҳбарларни ротация қилиш механизмини тадбиқ этиш кўзда тутилган. 

"Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилсин", дейилган қарорда.

Шунингдек, юқоридаги талаблар асосида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малака даражаси эгаллаб турган лавозимига муносиблиги ҳар йили тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан келишган ҳолда аттестациядан ўтказиб, баҳолаб борилади.

Туман ҳокимлари ўз ҳудудида жойлашган соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан пенсияга чиқаётган раҳбар ходимларни тантанали кузатиш, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш чораларини кўриши белгиланган.

Тизимда рўй бераётган таъмагирлик, товламачилик ҳолатлари олдини олиш мақсадида тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган барча ходимларга ва янги тайинланган раҳбарларга Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилади.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар