2016 йилда фаол бўлган 62 товламачилик дастуридан (ДТ) 47 таси, яъни 75 фоизи русийзабон дастурчилар ёки МДҲ вакиллари томонидан яратилган.  "Касперский лабараторияси" маълумотлари шундан далолат бермоқда.  Бу ҳақида itsec.ru сайтида хабар берилди. 

Нима учун айнан русийзабон дастурчилар товламачилик ДТни яратишга катта эътибор қаратаётгани номаълум. Эҳтимол, бу Россия ва қўшни мамлакатларда юқори малакали дастурчиларнинг кўплиги билан изоҳланар. Бундан ташқари, троян-шифрчилар пайдо бўлгунга қадар русийзабон махфий форумларида бошқа турдаги товламачилик ДТлари сотилар эди. Дастурлар жабрланувчиларнинг Windows ёки браузерга кириш имконини блоклаб қўйиб, уни қайтариш учун тўлов талаб қилган. 

Телеметрия маълумотларига кўра, сўнгги 12 ойда  товламачилик ДТларидан фойдаланилган ҳужумлар сони сезиларли даражада ошган. 2016 йилнинг бошида ҳар 20 сонияда компьютерларга зиён етказилган бўлса, йилнинг охирига бориб бу кўрсаткич ҳар 10 сонияни қайд этди. Ҳар 40 сонияда бирор бир тижорат ташкилоти товламачилик қурбонига айланмоқда. 

Товламачилар оддий фойдаланувчиларга спам-хатлар йўллашдан кўра, йирик компанияларни афзал кўришмоқда. Экспертлар 2016 йилда умумий ҳисобда 32 091 та товламачилик ДТни аниқлашди. Маълум бўлишича, уларнинг бари 62 гуруҳ томонидан амалга оширилган. 

Хакерлар жамоасида "товламачилик ДТ хизмат тури сифатида" бизнес-модели кенг тарқалмоқда.