3–12 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб инглиз тили ўқитувчиларининг билим даражаси ва профессионал маҳорати текширувдан ўтказилган. 

Натижаларга кўра, умумтаълим мактабларида инглиз тилидан дарс бераётган 2869  ўқитувчи профессионал малака имтиҳонидан ўта олмаган.  17 250 (умумий ҳисобдан 89,5 фоизи) нафар ўқитувчи эса бу синовдан муваффақиятли ўтган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов хабар беради.

Текширувдан ўта олмаган ходимлар учун фавқулодда малакани ошириш курслари жорий этилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 389 740 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.