АҚШда беморга янги юз кўчириб ўтказилди

Жамият 20 Февраль 2017 16319

АҚШнинг Майо клиникаси жарроҳлари ноёб ва мураккаб жарроҳлик операциясига қўл уришди: улар юз кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширишди. Бундай операциялар бутун тиббиёт тарихида 40 мартадан камроқ марта бажарилган. Жарроҳлар ўз жонига қасд қилишга уринишдан кейин тирик қолган йигитга янги юз кўчириб ўтказишди. Бу ҳақда Business Insider портали хабар бермоқда

2006 йилда 21 ёшли Энди Санднесс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Юзнинг энгак қисмига отилган ўқ юзнинг асосий қисмини йўқ қилган, бироқ Энди омон қолган. Шифокорлар қўлларидан келган барча ишни қилганлар, бироқ йигитнинг бурни, жағи ва тишларини тиклашга муваффақ бўла олмаганлар. 2012 йилда шифокорларга Эндига бошқа бир одамнинг юз қисмини ўтказиш ғояси қелган. Жарроҳлар бу операцияга бир неча йил тайёгарлик кўришган. Эндига 21 ёшида ўзига ўқ узган бошқа бир йигит донорлик қилган. Юзни кўчириб ўтказиш операцияси 56 соат давомида олиб борилган ва унда 60 киши иштирок этган.

Шифокорлар Санднессга ўз юзига операциядан кейин уч ҳафта давомида кўзгуда қарашга рухсат беришмаган. Йигит ўзининг янги қиёфасини кўрганда эса ҳайратдан ёқа ушлаган. "Сен ўзингда бўлган бирор нарсани йўқотсанггина унинг қадрига етасан. Агар бирдан уни қайтаришга имконият олсанг, унда буни ҳеч қачон унутмайсан", деб айтган янги юз соҳиби.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар