Англия  кубогининг 1/4 финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, чорак финалда амалдаги кубок соҳиби «Манчестер Юнайтед» АПЛда пешқадамлик қилаётган «Челси» меҳмони бўладиган бўлди.

Шунингдек чорак финал қуръаси яна бир тарихий воқеага сабаб бўлиши мумкин бўлган жуфтликни юзага келтирди.

Гап шундаки, душанба куни бўлиб ўтадиган «Саттон» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашувда «Саттон» ғалаба қозонадиган бўлса, Англия кубоги тарихида илк марта ҳаваскорлар лигаси жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритиши мумкин бўлади. Сабаби қуръа душанба кунги жуфтлик ғолибига «Линкольн»ни рўбарў қилди.

Англия кубоги, 1/4 финал

Челси – Манчестер Юнайтед

Мидлсбро – Ҳаддерсфилд/Манчестер Сити ғолиби билан

Тоттенҳэм – Миллуол

Саттон Юнайтед/Арсенал – Линкольн Сити

Ўйинлар учун тўрт муддат 10-13 март кунлари ажратилган. Аниқ саналар бўйича FA кейинроқ маълумот бериб ўтади.