Авиация тарихини ўзгартирган 10 ҳалокат

Lifestyle 20 Февраль 2017 14198

Хавфсизлик камарлари, кислород ниқоблари, тутундан огоҳлантирувчи қурилмалар ва ҳаттоки оддий фавқулодда ҳолатларда чиқиш жойлари самолётлар йўловчилари томонидан табиий бир нарса, деб қабул қилинади. Бироқ буларнинг бари бортдаги хавфсизликни оширишга қаратилган бўлиб, лайнерларда ҳар доим ҳам бўлмаган. Самолётлардаги ўзгариш ва янгиланишлар одатда тажриба ва хатолар жараёни билан амалга ошган. Шунингдек, кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ҳам бунга туртки берган.

9 British Airways

Фалокат рўй берган йил: 1982
Қандай ўзгаришга сабаб бўлган: вулқонлар отилиши ҳақида хабардор этиш тизими

9 British Airways рейси бортида юз берган фалокат "Жакарта ҳодисаси", деган номни олган. Лондондан Оклендга парвоз қилаётган Boeing 747-236B самолётида кутилмаганда барча тўртта двигатель ўчиб қолган, шу билан бир қаторда, борт тизимларидан ҳеч бири қандайдир носозлик ҳақида огоҳлантирмаган, самолёт салони эса тутун билан тўлиб кетган.

Яқин атрофда жойлашган Жакарта аэропорти диспетчерлари билан боғланган борт фавқулодда қўнишга, аниқроғи, буни режалаштиришга киришади. Учувчилар 13 минг фут баландликдан пастга тушиш чоғида аввалига битта, кейин эса қолган двигателларни ҳам ишга тушириб юборишга муваоффақ бўлишди. Шамол ойналарининг кўриш қобилиятини йўқотганига қарамай самолёт омадли равишда қўндирилган. 9 British Airways рейсидаги барча 263 йўловчи омон қолди. Барча двигателларнинг ишдан чиқишига эса Галунгунг вулқони томонидан отилган кул сабаб бўлган. У двигателлардаги ҳаво оқимини ишдан чиқариб, уларнинг қизиб кетиши ҳамда ўчиб қолишига олиб келган. Ҳодиса вулқонлар отилиши ҳақидаги маълумотлар авиация хизматларига тақдим этилиши кераклигини кўрсатиб берди.

Air Canada 797

Ҳалокат рўй берган йил: 1983
Қандай ўзгаришга сабаб бўлган: тутундан огоҳлантирувчи тизимлар, ўт ўчириш автоматик қурилмалари

Даллас-Торонто йўналиши бўйлаб 10 километр баландликда парвоз қилаётган учувчилар ниманидир ёнганини сезишади. Салонда эса қуюқ қора тутун тарқалиб, самолёт фавқулодда пасайиб боради. 30 дақиқадан сўнг борт Цинциннати аэропортига қўнди. Бироқ қўнишдан бир неча дақиқа ўтиб самолёт ёниб кетди. Лайнерда бўлган 46 йўловчидан атиги 23 киши омон қолди.

Самолёт парчаларини ўрганиб чиққан мутахассислар ҳожатхона ортида ёнғин чиққанини аниқлашди. Йўловчилар ва экипаж аъзолари эса фақатгина тутунни кўришган. Эвакуация жараёнидаги ҳаво оқимининг кўпайиши ёнғинни кучайишига олиб келган.

Барча самолётлар тутундан огоҳлантирувчи тизимлар, ўт ўчириш автоматик қурилмалари билан жиҳозланиши белгилаб қўйилди, салонда эса фавқулодда ҳолатларда чиқиш мумкин бўлган жойлар махсус белгилар билан ўрнатилди.

191 Delta Air

Ҳалокат рўй берган йил: 1985
Қандай ўзгаришга сабаб бўлган: об-ҳаво локаторлари

Lockheed L-1011 самолёти Даллас/Форт-Уэрт аэропортига қўнишга тайёргарлик кўраётганида 180 метрлик баландликда кучли шамол сабаб ер томонга қараб ҳаракатланган оқимга тушиб қолди. Борт ерга текиб, соатига 400 километр тезликда аэропортнинг сув тақсимлаш минорасига келиб урилди. Бортда бўлган 194 йўловчидан 134 нафари ҳалок бўлди.

Ҳалокатни текширувдан ўтказиш об-ҳаво локаторларини кучайтириш лозимлигини кўрсатди. 90-йиллар ўрталаридан бошлаб лайнерларни шамол ҳаракатини кўрсатиб турувчи функцияга эга об-ҳаво радарлари билан жиҳозлаш мажбурий талабга айланди.

Piper Archer ва Aeromexico

Ҳалокат рўй берган йил: 1986
Қандай ўзгаришларга сабаб бўлган: транспондерлар, TCAS II тизимлари

Аэропортдаги трафик устидан назорат тизимининг кучли эмаслиги ҳамда кичик авиация самолётларининг етарли даражада жиҳозланмаганлиги Лос-Анжелес аэропортига қўниш чоғида Aeromеxico компаниясининг DC-9 лайнери ва тўрт ўриндиқли Piper Cherokee Archer II самолётининг тўқнашиб кетишига сабаб бўлди. Самолётлар аҳоли турар-жой туманига қулади, 82 инсон ҳалок бўлди.

Ҳодисадан сўнг кичик авиация самолётлари транспондерлар – ҳаво кемасини авиадиспетчер томонидан пайқалишига хизмат қилувчи қурилмалар, шунингдек ҳаводаги тўқнашувни олдини олувчи TCAS II тизимлари билан жиҳозлана бошланди.

243 Aloha Airlines

Ҳалокат рўй берган йил: 1988
Қандай ўзгаришларга сабаб бўлган: техник кўрик ва хизмат кўрсатиш талабларининг оширилиши

Aloha авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 бортининг Хило аэропортидан Ҳонолулу аэропортига парвози чоғида кутилмаганда самолётнинг фюзелажи тушиб кетди ҳамда йўловчилар очиқ ҳавода бўронли шамол ва 45 даража совуқда учишга мажбур бўлишди. Лайнер Ҳонолулу аэропортига омадли равишда қўндирилди. Турли даражада тан жароҳатлари олган 94 йўловчи омон қолди, ҳалокат оқибатида бир нафар борткузатувчи ҳаётдан кўз юмди.

NTSB транспортдаги хавфсизлик бўйича миллий кенгаши ҳодисага олиб келган бир қатор сабабларни маълум қилди. Улар орасида занглаш, фюзелаж қисмлари орасидаги камчиликлар, чегаларнинг эскиргани, фюзелажга зарар етгани бор. Аниқланган носозликлар қисқа рейсларни амалга оширувчи самолётларни техник кўрикдан ўтказиш талабларини кучайтирилишига сабаб бўлди. 

UA 232

Ҳалокат рўй берган йил: 1989
Қандай ўзгаришларга сабаб бўлган: гидравлик тизимда ёрдам клапанлари

Ҳалокат United Airlines компаниясига тегишли самолёт Денвер шаҳрининг Степлтон аэропортидан парвоз қилганидан бир неча дақиқа ўтиб содир бўлди. Лайнерда двигатель ҳаво ҳайдаш тизими бузилиб, унинг 160 килограммга тенг парчалари гидравлика тизими ва горизонталь қисмлар юзаси (патлар)га зарар етказди. Бу гидравлик суюқлик ва рул бошқарувининг бутунлай йўқотилишига олиб келди. Фақатгина қанотларда бўлган иккита двигатель ишлаган, шу билан бир қаторда, борт етказилган зарарлар туфайли ўнг томонга оғишда давом этган.

Учувчилар самолётни барқарор ҳолатга олиб чиқишди ҳамда диспетчернинг кўрсатмаси билан фавқулодда қўниш амалга оширилиши лозим эди. Унинг вақтида самолёт кучли шамол оқимига тушиб қолди ҳамда ерга тегиб, бир қанча бўлакларга бўлиниб кетди. Бунинг оқибатида борт қўйиш йўлагидан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Лайнерда бўлган 285 йўловчидан 184 инсон омон қолди.

Ҳалокатга техник кўрик пайтида пайқалмаган вентилятор роторидаги эски ёриқ сабаб бўлгани айтилган. Натижада гидравлик тизимда ёрдам клапанлари конструкциянинг мажбурий элементига айланиши белгилаб қўйилди. Шунингдек? двигателлар ҳақида маълумот бериш жараёни ҳам яхшиланди.

USAir 427

Ҳалокат рўй берган йил: 1994
Қандай ўзгаришларга сабаб бўлди: руль бошқаруви механизмининг яхшиланиши

Чикаго-Флорида йўналиши бўйлаб парвоз қилган Boeing 737 Питтсбургда қўниб ўтиши лозим эди. Бироқ аэропортдан 10 километр масофада борт чап томонга кескин бурилиб, соатига 483 километр тезликда ерга қулади. Бортда бўлган 132 йўловчидан биронтаси ҳам тирик қолмади.

USAir ҳодисада Боинглар ишлаб чиқарувчисини айблади. Улар эса бунга учувчиларнинг хатоси сабаб бўлганини маълум қилишган. NTSB транспортдаги хавфсизлик бўйича миллий кенгаш мутахассислари бу воқеани ўрганишга 5 йил сарфлашди. Охир-оқибат экспертлар ҳалокатга руль йўналишининг бузилиши сабаб бўлган, деган хулосага келишди. Бу барқарорлаштириш сервомотори клапанидаги носозлик туфайли рўй берган.

Руль бошқарувидаги минглаб тажрибалар серияси гидравлик суюқликнинг совуқ металлга тушганида рулнинг серво-клапани ейилиб кетишини кўрсатди. Боинг компанияси бу носозликни бартараф этишга 500 миллион доллар сарфлади.

592 ValuJet

Ҳалокат рўй берган йил: 1996
Қандай ўзгаришга сабаб бўлди: ёнғин ҳақида огоҳлантирувчи тизим

1996 йилнинг 11 май куни ValuJet Airlines компаниясининг 592-борти Майами-Атланта йўналиши бўйлаб режали рейсни амалга ошираётган эди. Парвозга чиққандан тўққиз дақиқа ўтиб самолётнинг юк қисмида ёнғин бошлади. Бунга муддати ўтказиб юборилган пиротехника кислород генераторларининг ўзидан-ўзи ишлаб кетиши сабаб бўлди. Самолёт аввалига тутунга тўлиб кетди, кейинроқ эса олд салон поли ўриндиқлар ва йўловчилар билан ёнаётган юк қисмига тушиб кетди. Самолётнинг ўзи эса Эверглейдс ботқоғига қулаб тушди. Лайнерд бўлган барча 110 йўловчи ҳалок бўлди.

Бу ҳалокатдан сўнг барча самолётларнинг қурилмалар панелида ёнғин ҳақида тез огоҳлантириш тизимлари жойлаштирилиши мажбурий этиб белгиланди.

TWA 800

Ҳалокат рўй берган йил: 1996
Қандай ўзгаришга сабаб бўлди: азотни юзага келтириш тизими

1996 йилнинг 17 июль куни Trans World Airlines авиакомпаниясининг 800-рейси Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортидан Римга парвоз қилди. Самолёт белгиланган йўналиш бўйича Парижда қўниши керак эди, бироқ борт Франция пойтахтига етиб бормади. Парвоздан 12 дақиқа ўтиб Боинг-747 ҳавода портлаб кетди. Бортда бўлган 230 нафар кишининг барчаси ҳалок бўлди.

Экспертлар бунга террорчилик бомбаси ёки ракета ҳужуми сабаб бўлган, деб тахмин қилишди. Бироқ суриштирув жараёнида бу версиялар рад этилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ҳалокат ёқилғи бакидан ташқарида бўлган симларнинг туташуви сабаб рўй берган. Бунинг натижасида бак ичидаги ёқилғи ҳажмини ўлчовчи тизим билан уланган симга юқори босим ўтказилиб, у ёнғинга ва ёқилғи бакининг портлашига сабаб бўлган.

Бу ҳалокатдан сўнг Боинглар марказий ёқилғи бакига азот билан бойитилган газ аралашмасини берувчи тизим билан жиҳозланди. Ушбу технология ўт олиш эҳтимолини камайтириб, самолётлар бакидаги ёқилғи буғларининг портлаш хавфини пасайтиради. 2008 йилдан бундай тизим билан барча самолётлар жиҳозланди.

SWR 111

Ҳалокат рўй берган йил: 1998
Қандай ўзгаришга сабаб бўлган: ўтга чидамли материаллар ёрдамида ҳимояланиш

Swissair авиакомпаниясининг SWR 111 рейси Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Женевага парвоз қилаётганди. Ҳавога кўтарилгандан бир соат ўтиб учувчилар тутун ҳидини сезишди. Экипаж бунга ҳаво алмаштириш тизимидаги носозлик сабаб бўлган, деб ўйлаб фавқулодда қўниш ҳақида мурожаат юборди. Ундан аввал эса учувчилар ёқилғини денгизга ташлаб юборишди, бироқ манёврни бажариш чоғида нимадир рўй берган ҳамда экипаж фавқулодда ҳолат ҳақида хабар берган. Шундан сўнг кабинада барча қурилмалар ўчиб қолди ва лайнер денгизга қулаб тушди. Лайнерда бўлган 215 йўловчи ҳалок бўлди.

Ҳалокатдан бир йил ўтиб денгиз тубидан самолётнинг барча бўлаклари юзага кўтарилди. Суриштирув жараёни тўрт йил давом этиб, унинг якунига кўра, ҳалокатга IFEN кўнгилочар борт тизимидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан ёнғин сабаб бўлгани аниқланди. Симларда ишлатилувчи ҳимоя материали ёнғинга у қадар чидамли бўлиб чиқмаган, бу эса олов келиб чиқиши ва барча қурилмалар ишининг бузилишига сабаб бўлган.

SWR 111 бортидаги ҳодиса самолётларни юқори ҳимояга эга материаллар билан жиҳозлаш кераклигини кўрсатиб берди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар