«Барселона» Испания примерасининг 23-тури доирасида «Леганес» устидан ғалаба қозонди. Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида кечган беллашув 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасида Лионель Месси Луис Суареснинг узатмасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Унаи Лопес «Барселона» ҳимоясидаги пала-партишликлардан сўнг дарвозабонни доғда қолдириб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув якунида эса «Леганес» жарима майдончасида Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилди ҳамда Месси белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 2:1.

«Барселона» эндиликда 51 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи ўринини эгаллаб турибди ва «Реал»дан бир очкога ортда бормоқда. Шу билан бир қаторда, мадридликлар икки ўйин кам ўтказишган. «Леганес» эса 18 очкоси билан 17 поғонада жойлашган.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Барселона – Леганес 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 4 Месси, 1:1 – 71 Лопес, 2:1 – 90, пенальти Месси. 
Барселона – тер Штеген, Матье, Умтити, Динь (Альба, 81), Серджи Роберто, Ракитич, Андре Гомеш (Иньеста, 80), Рафинья (Денис Суарес, 80), Неймар, Месси, Суарес.
Леганес – Яго Эррерин, Мантовани, Рико, Тито, Сиовас (Инсуа, 87), Пирес, Моран (Лопес, 65), Шимановски (Мачис, 70), Адамес, Эл-Жар, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Суарес (46), Мантовани (55), Сиовас (87), Адамес (90).