«Барселона» жамоасининг Испания примераси 23-тури доирасидаги «Леганес» билан ўйиндаги бошланғич таркибидан Испания термаси учун иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган атиги битта ўйинчи жой олди - Серхи Роберто. 

«Барселона» тарихда илк бор Примерадаги ўйинга таркибда атиги битта испаниялик футболчи билан чиқди. Яна икки нафар ўйинчи - Рафинья ва Лионель Месси иккита фуқароликка эга. 

Ярим ҳимоячи Андрес Иньеста эса ўйинни 80-дақиқасида майдонга туширилиб, кўк-анорранглилар учун Примерадаги 400-учрашувини ўтказди.

32 ёшли хавбек «Барселона» таркибида мамлакат чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчилар рўйхатининг иккинчи поғонасида бормоқда. Бу кўрсаткич бўйича етакчилик Хавида – у 1998-2015 йиллар давомида каталонияликлар учун 505та ўйин ўтказган. Шунингдек ҳар икки ўйинчи барча турнирларда энг кўп учрашув ўтказган клуб футболчилари рўйхатида ҳам етакчи – Иньестада – 614, Хавида эса – 767.

Маълумот учун, Иньеста «Барселона» сафида 2002 йилдан бери тўп суради. У Испания чемпионатининг жорий мавсумида 10 учрашувда қатнашиб, 3та голли узатмани амалга оширди.