«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг ҳозирги таркибидан норози.

Don Balon нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи Луис Энрикенинг иш услубидан қониқмаяпти ва Люка Динь, Жереми Матьё ва Андре Гомеш жамоани тарк этишини истамоқда.

Хабарда айтилишича, Месси бу ҳақда раҳбариятни хабардор этган. У бу шартлар бажарилмаса, яъни, ушбу футболчилар кетказилмаса, янги шартнома борасида музокара бошламаслигини билдирган.