Тошкентдаги "Чорсу" спорт мажмуасида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида юзга яқин спортчи яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Чемпионатнинг яккалик баҳсларида А.Бахшуллаев, А.Хўжаев, А.Саватюгин, С.Содиқова, Е.Баринова ва Ш.Шавкатова шоҳсупага кўтарилди.

 Жуфтликлар баҳсида А.Бахшуллаев ва А.Хўжаев, С.Содиқова ва В.Муштакова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Аралаш жуфтликлар ўртасида Т.Каримов ва С.Содиқова ғалаба қозонди.