Эрон мажлиси раиси Али Ларижани унинг мамлакати Яқин Шарқ минтақасида Россия билан стратегик иттифоқ яратмоқчи эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда Al Mayadeen телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.       

Унинг айтишича, Россия ва Эрон ўртасида зиддиятлар йўқ. 

"Бизда Суриядаги вазиятга ҳозирда ва келажакда ўхшаш ёндашув мавжуд", деб айтди Ларижани.

Ларижанининг айтишича, икки давлат Сурияда келишувга эришган ҳамда террорчиликка қарши кураш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади. Ларижанининг айтишича, Эрон ва Россия "минтақада стратегик иттифоқ яратишга қараб кетмоқдалар".