Фото: Москвадаги Ислом Каримов номли хиёбон қандай кўринишда?

Жамият 20 Февраль 2017 35093

«Письма о Ташкенте» сайтида Москвадаги Ислом Каримов номли хиёбоннинг 2017 йил февралида олинган фотолари чоп этилди.

Ўтган йил кузида Москвадаги консулхона яқинида жойлашган номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб, шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилганди.

2016 йил 1 ноябрь куни Москва ҳукумати президиуми Россия пойтахтининг Якиманка ҳудудидаги хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Хиёбон Ўзбекистон консуллик бўлими ва меҳмонлар уйи яқинида жойлашган.

Илк икки суратда Большая Полянка кўчаси томондан манзарани кўриш мумкин. Орқа томондаги баланд ёруғ-кулранг бино — Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳмонлар уйи.

 

Кўпроқ янгиликлар