Google ва Bing (Microsoft маҳсулоти) қидирув тизимлари Буюк Британиядаги қидирув тизимида қароқчи контентли сайтларни камайтиради. The Guardian маълумотига кўра, компаниялар Британия ҳукумати билан шу мавзуда келишув имзолаган. 

АТ-компаниялар томонидан кўрилган чоралар қароқчи фильм ва мусиқалар, шунингдек спорт мусобақаларини ноқонуний трансляция қилувчи сайтлар қидирувларини қийинлаштиради.

Бу техник компания ва ҳуқуқ эгалари ўртасидаги биринчи шундай битим. Кодекс 2017 йилнинг 1 июнидан кучга киради. 

Кодекс Британиянинг Интеллектуал мулк бошқармаси ҳамда Маданият, медиа ва спорт департаментининг қўллаб-қувватлаши остида АТ-компаниялар ва ҳуқуқ эгалари томонидан ишлаб чиқилган. 

Янги ташаббус бугунги кунда мамлакатда йўлга қўйилган аксилқароқчи чора-тадбирлар билан параллель равишда амалга оширилади.