КХДР элчиси: Малайзияда ўлдирилган одам президентнинг акаси эмас

Жаҳон 20 Февраль 2017 14035

КХДРнинг Малайзиядаги элчиси Кан Чол Куала-Лумпур аэропортида Ким Чен Намнинг ўлдирилиши бўйича мамлакатда олиб борилаётган терговга ишончсизлик билдирди.

Элчининг айтишича, ўлдирилган шахс КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси эмас, унинг исми-шарифи Ким Чол.

«Бу воқеага бир ҳафта бўлди. Бироқ ўлим сабаблари ҳақида ҳеч қандай далил тақдим этилмади, биз малайзияликлар полициясига ишона олмаймиз. Элчихона ўлдирилган кишининг шахсини аниқлади — у КХДР фуқароси Ким Чол», — деган элчи.

Бундан олдинроқ элчи КХДР ҳукумати Малайзияда вафот этган Шимолий Корея фуқароси жасадининг ёриб кўрилиши натижаларини ушбу жараён КХДР вакиллари иштирокисиз ўтказилгани туфайли тан олмаслигини билдирганди. У шунингдек, марҳумнинг жасади зудлик билан шимоллик корейсларга топширилиши зарурлигини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5356 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14385 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76817 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97030 Жамият
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
11:21 20 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 413 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Терма жамоа манзил томон кетмоқда
10:37 3473 Спорт
Кўпроқ янгиликлар